Хитой Сурияга 40 миллион юань (6,1 миллион доллар)лик қўшимча инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади, дея маълум қилди пайшанба, 24 декабрь куни ХХР ТИВ раҳбари Ван И суриялик ҳамкасби Волид Муаллим билан бўлиб ўтган учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

“Мен ҳозиргина бўлиб ўтган суҳбатда вазир Муаллимга Хитой Сурияга 40 миллион юань ҳажмдаги қўшимча гуманитар ёрдам кўрсатишини маълум қилган эди”, - деди Ван И.

Эслатиб ўтамиз, Сурияда 2011 йилнинг мартидан буён қуролли можаролар содир бўлмоқда. БМТ маълумотларига кўра, тўқнашувларда 220 минг нафардан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳукумат қўшинларига қарши турли қуролланган тўдалар жанг олиб бормоқда. Улар ичида ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳлари катта таъсир кучига эга.