Ходорковский Буюк Британияда сиёсий бошпана сўрамоқчи

Жаҳон 24 Декабрь 2015 3088

ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Буюк Британияда сиёсий бошпана сўрашни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда британ ОАВлари. 

Унинг айтишича, бу юз бериши мумкин бўлган вариантлардан биридир.
Аввалроқ Москванинг Басман суди Ходорковскийни ҳибсга олишга рухсат берганини тасдиқлади.

Тергов маълумотларига кўра, Ходорковский ўзининг қўл остидаги Невзлин ва Пичугинга Нефтеюганск мэри Петухов ва тадбиркор Рибинни йўқ қилишга буйруқ берган, чунки уларнинг фаолияти ЮКОС манфаатларига зид келган. Маълумотларга кўра, Петухов ЮКОСдан давлатдан яширган солиқларни тўлашни талаб қилган, Рибин эса компания томонидан етказилган зарарни қоплаш бўйича бир нечта даъволарнинг ташаббусчиси бўлган.

Кўпроқ янгиликлар