Япония ҳукумати 2016 йил учун рекорд даражадаги бюджет лойиҳасини тасдиқлади

Иқтисодиёт 24 Декабрь 2015 3638

Япония Вазирлар Маҳкамаси 24 декабрь куни 2016-2017 молиявий йил (2016 йил 1 апрелдан бошланади) учун рекорд даражадаги 96,72 триллион иендан иборат (қарийб 796 млрд доллар) бюджети лойиҳасини тасдиқлади.

Бюджет лойиҳаси доирасида расмий Токио сўнгги 17 йилда хорижий мамлакатларга ёрдам миқдорини амалдаги 551,9 миллиард иендан (қарийб 4,6 млрд доллар) 1,8 фоизга кўпроққа оширмоқда.

Киодо агентлиги хабарига кўра, ёрдамни ошириш Япония билан техник ҳамкорлик қилаётган ва субсидия етказиб бериш бўйича икки томонлама тузилган дастур доирасидаги давлатлар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Ҳарбий харажатлар 2016-2017 молиявий йил учун биринчи бор амалдаги 5 триллион иендан 5,05 триллион иенга (қарийб 41,7 млрд доллар) оширилмоқда.

Энг кўп бюджетдан ҳаражат қилинадиган йўналиш бу – ижтимоий эҳтиёжлар, жумладан, аҳолининг тез қариши муаммосини олдини олиш ва туғиш даражасининг пастлиги масалаларидир. Ушбу мақсадлар учун қарийб 31,97 триллион иен (264 млрд доллар) ажратилади.

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлагандан сўнг бюджет лойиҳаси парламент кўриб чиқиши учун юборилади. Ушбу жараён 2016 йилнинг 4 январидан бошланади.

Кўпроқ янгиликлар