Афғонистоннинг шимолида автобус ва бензовознинг тўқнашиши оқибатида 50 дан кўп одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Йўл-транспорт ҳодисаси Саманган вилоятидаги йўлда содир бўлган. Автоҳалокат айбдорлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.