AirAstana ходимлари кеч қолаётган рейс йўловчиларидан узр сўраш учун рақс тушиб беришди

Жаҳон 25 Декабрь 2015 5533

Қозоғистоннинг AirAstana авиакомпанияси ходимлари рейснинг кеч қолиши муносабати билан йўловчилардан антиқа услубда кечирим сўрашди. Йўловчилардан бири Facebook’даги саҳифасида воқеалар қайд қилинган видеолавҳани жойлаштирди.

Айтилишича, ички рейслардан бири 2 соатга кеч қолган. Бу мижозлар орасида безовталикка ва норозиликларга сабаб бўлган. Йўловчиларнинг кайфиятини кўтариш ва айни пайтда улардан ўзига хос тарзда узр сўраш мақсадида борт кузатувчилари ва стюардессалар салон ичида рақс тушиб, жонли куйлаб беришган.

“Борт кузатувчилари ва флэшмобнинг бошқа иштирокчилари ажойиб кайфиятда эди, йўловчиларнинг ҳам руҳини кўтаришга уринишди”, - деб ёзади йўловчилардан бири ижтимоий тармоқда.

Секин-аста стюардессаларнинг бундай кайфиятлари йўловчиларга ҳам ўтиб, улар ҳам хонишга жўр бўлишган. Айримлар ўрнидан туриб, рэп куйлаб берганини видеолавҳада кузатиш мумкин.
Жамоавий куйнинг якунида барча биргаликда “Остона!” деб бир неча марта такрорлади.

Кўпроқ янгиликлар