Америкалик жанг санъати бўйича мураббий ўзининг беш яшар шогирдига нисбатан қаттиқ муносабатда бўлгани ва уни машғулотлар жараёнида нокаут ҳолатига келтириб қўйгани учун айбланмоқда. Бу ҳақда Виржиния штати полицияси маълумотларига таяниб NBC телеканали хабар берган.

Воқеа 21 декабрь куни Бристоу шаҳридаги жанг санъати акамедиясида содир бўлган. Таэквондо бўйича мураббий, 21 ёшли Жастин Брэник (Justin Branick), «беш яшар болани билагидан тутиб, кейин ўзининг елкасидан ошириб полга ташлаган», дея маълумот беради маҳаллий полиция. Натижада болакай ҳушини йўқотган.

Бола «жиддий жароҳат» (айнан қандай жароҳат экани айтилмаган) олган ва шифохонага олиб борилган, деб ёзилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари баёнотида.

Брэник ҳибсга олинган. Уни қамоқдан чиқариб олиш учун 5 минг доллар миқдорида товон пули тўлаш талаб қилинмоқда.

People берган маълумотга кўра, воқеага нима сабаб бўлгани номаълум бўлиб турибди. Бироқ тергов талқинига кўра мураббий шогирдидан ғазабланиб, унга нисбатан куч ишлатган бўлиши мумкин.