АҚШда содир бўлган кучли торнадо туфайли қурбон бўлганлар сони 14 нафарга етди. Бу торнадо 7та штатга таъсир кўрсатган: Миссисипи, Теннесси, Иллинойс, Индиана, Алабама Арканзас ва Мичиган.

Бу ҳудудлардаги пўртаналар давомида ўнлаб киши жароҳатланган ва юзлаб уйлар вайрон бўлган.

Айниқса, Миссисипи ҳудудларида катта талофат кузатилган. Бу штатда етти кишининг ўлими қайд этилди. Теннессида олти кишининг, Арканзасда эса яна бир кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Жароҳат олганларнинг айримлари оғир аҳволда бўлиб, уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. Бир киши бедарак йўқолган.

Миссисипи ҳудудида сўнгги кунларда 14та қуюн юзага келганлиги кузатилди.

2015 йил мобайнида АҚШ ҳудудида 718 марта торнадо юз берган.

Қуйида шу ҳафтада юз берган торнадога оид видео ва фотолар: