Австралиядаги кемасозлик корхонасида турган 55 м ли “Серенити” яхтаси Россия президенти Владимир Путиннинг Вашингтонда вафот этган собиқ маслаҳатчиси Михаил Лесинга тегишли бўлгани айтилмоқда. Яхтанинг нархи 50 млн долларга баҳоланмоқда.

The CourierMail нашрининг хабар беришича, яхта Брисбен шаҳридаги корхонада режали таъмирдан ўтказилган бўлиб, бир неча кундан сўнг сувга чиқарилиши кутилаётган эди. Аммо эгасининг вафоти муносабати билан сув транспорти собиқ вазир активлари бўйича қарор қабул қилинмагунига қадар корхонада қоладиган бўлди.

Айтилишича, яхтада 4та палуба, 6та каюта бўлиб, улар 12 нафар меҳмонга мўлжалланган. Шунингдек, транспорт ичида спа, ҳовуз, сауна, жакузи ва массаж хонаси бор. Интерьерни яратишда 11 турдаги мармардан ва шишали буюмлардан фойдаланилган.


Брисбенлик мутахассисларнинг уқтиришича, бундай яхтанинг нархи бугунги кунда ўртача 50 млн долларни ташкил қилади.
Михаил Лесин 2015 йилнинг 5 ноябрида Вашингтондаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди. У Лос-Анжелесда дафн этилди. Собиқ амалдорнинг ўлими сабабларини аниқлаштиришга 3 ойгача вақт талаб қилиниши айтилмоқда.