АҚШ президенти Барак Обаманинг шахсий сураткаши Пит Соуз давлат раҳбарининг 2015 йилдаги энг яхши кадрларини Instagram’да эълон қилди.

“Йил фотосуратларини ажратиб олар эканман, мен фақат iPhone’га олинган квадрат форматдаги суратлардан фойдаланишга қарор қилдим”, - дейди Соуз.

Соуз Оқ уйнинг расмий сураткаши бўлишига қарамай, унинг ижод намуналари норасмий ва ҳатто бадиий хусусиятларга эга. Унинг машҳур суратларидан Бу лақабли итнинг Овал кабинетда тушган кадрини, Обаманинг ўрдакларга разм солаётгани қайд қилинган кадрни айтиш мумкин.