Байрам кунлари арафасида Ўзбекистон ИИБ хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтирди

Жамият 25 Декабрь 2015 7584

Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан хавфсизликни таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

"Янги йил байрами кўнгилдагидек ўтишини таъминлаш борасида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда туманлар, маҳаллалар ва корхоналарда ҳушёрлик ва огоҳликка чорловчи тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Бундай профилактика ишлари мунтазамлик касб этгани туфайли одамлар онгида фарзандини, ўз уйини, маҳалласини асраш, уни ёмон кўзлардан, ёвуз ниятли кимсалардан ҳимоя қилиш туйғуси янада мустаҳкамланаётир", – дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов.

Ички ишлар идоралари тизимида байрам кунлари тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда. Бунда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистондаги ҳар бир гўша, айниқса, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида бўлиб турибди. Нохуш ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, посбонлар фаол иштирок этмоқда. Тадбирлар давомида аниқланаётган камчиликлар, ҳуқуқбузарликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

“Тозалаш” тадбири давомида етти миллионга яқин объект кўздан кечирилди. Натижада 191 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслар ушланди", дейилади ЎзА хабарида.

Янги йил арафасида ва байрам кунлари мамлакатимизга пиротехника воситалари кириб келиши ва сотилишининг олдини олиш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида юртимизда жамоат хавфсизлиги, осойишталик таъминланмоқда. Шунга қарамай, тинч, осойишта ҳаётимизни асраб-авайлаш ҳар биримиздан огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этади. Буни доимо ёдда тутиш, яқинлашиб келаётган Янги йил байрами кўнгилдагидек ўтиши учун ҳисса қўшишга барчамиз масъул эканимизни унутмаслик тавсия этилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49153 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102801 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52862 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9820 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20506 Ўзбекистон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 126 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1363 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1125 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1062 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 2359 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар