Google паролдан фойдаланмаган ҳолда аккаунтга киришни синовдан ўтказишни бошлади

Жаҳон 25 Декабрь 2015 2274

Google компанияси фойдаланувчиларга сайтларда ва дастурларда парол ишлатмаган ҳолда киришга имкон берувчи янги тизимни синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар бермоқда TechCrunch нашри.

Янги тизим фойдаланувчидан пароль киритишни сўраш ўрнига унинг смартфонига киришни тасдиқлашни сўровчи хабар юборади. Янги тизимни ишлатиш учун электрон почта манзилини ёддан билиш зарур бўлади.

Бу функциянинг пайдо бўлгани ҳақида Reddit фойдаланувчиси Рохит Пол маълум қилди, унинг электрон почтасига синовда иштирок этиш таклифи келган. Пол томонидан чоп этилган скриншотларга қараганда, тизимнинг ишлаши учун кириш пароли ўрнатилган ёки бармоқлар изи сканерига эга смартфон зарур бўлади.

Бир неча босқичдан иборат созлашдан кейин смартфонга “Бошқа компьютердан кирмоқчимисиз?” деган хабарлар кела бошлайди. Агар фойдаланувчи “Ҳа” деб жавоб берса, у Google’даги аккаунтига бир онда киради.

Google вакиллари синовлар ўтказилаётганини тасдиқлашди ва “”Pizza” ва “123456” каби ишончсиз пароллар “куни битаётганини” айтишди. Яқин вақтда ушбу технология кам сонли одамларда текширилади, кейинроқ уларнинг сони ошириб борилади.

Компанияда таъкидлашларича, пароль ўз моҳияти бўйича сақланиб қолади, бироқ ундан қўшимча ҳимоя воситаси сифатида фойдаланилади, мисол учун, тизим фойдаланувчининг ўзини тутишини шубҳали деб ҳисобласа, уни киритишни талаб қилиши мумкин.

Агар аккаунтга боғлаб қўйилган смартфон (агар у рақамли код ёки бармоқ излари сканери билан ҳимояланган бўлса) йўқолса, жиноятчилар фойдаланувчининг маълумотларига кира олмайди, бироқ Google бундай вазиятда йўқолган қурилмани ўз профилидан “узиб қўйишни” тавсия қилмоқда.

Аккаунтларга киришнинг анъанавий усулларидан воз кечиш ҳақидаги баҳс анчадан бери давом этиб келмоқда. Мисол учун, 2014 йилда Forbes муҳаррири паролнинг ҳимоя воситаси сифатида маъносизлигини исботлаш учун ўзининг паролини очиқ манбада чоп этган. Унинг фикрича, агар хакерлар кимнингдир маълумотларига киришни чиндан ҳам исташса, унда уларни рақамлар ва ҳарфлар бирикмаси тўхтата олмайди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар