Грузия парламенти аъзоларининг кўпчилик қисми мамлакат ташқи ишлар вазири Георгий Квирикашвилини бош вазирлик учун номзод сифатида тавсия қилишди. Бу ҳақда парламент вакилларидан бири Гия Вольский маълумотига асосланиб, РИА Новости хабар берган.

"Эртага бош вазир лавозимини вақтинчаликка бажариб турган Ираклий Гарибашвили парламентда чиқиш қилади ва Георгия Квирикашвилини бош вазир сифатида таништиради", деган у.

Унинг сўзларига кўра, Квирикашвили 4 номзод ичидан танлаб олинган.

Бир кун олдин Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили истеъфога чиқишга ариза берганди.