"Бавария" клубини ёзда тарк этадиган бош мураббий Хосеп Гвардиола мавсум ниҳоясида "Манчестер Сити" жамоасини қабул қилиб олади.

El Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, испаниялик мутахассис биринчи бўлиб, "Барселона"дан Неймарни сотиб олади.

"Шаҳарликлар"нинг бўлажак устози ҳужум чизиғини жиддий тарзда кучайтиришни режалаштирган. Асосий номзодлардан бири 23 ёши бразилиялик футболчи ҳисобланади.

Бундан ташқари, Пеп Каталониядан Луис Суаресни ҳам олиб келишни режалаштирган.

Манба: www.uff.uz