Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа билан шартномани узайтирмаслигига жамоа раҳбарияти билан ўзаро тушунмовчилиги сабаб бўлган.

Sport Bild нашрининг хабар беришича, испаниялик мутахассис «Бавария» раҳбарияти билан трансферлар масаласида келиша олишмаган.

Гвардиола ёзда ўша пайтда «Торино»да тўп сурган италиялик ҳимоячи Маттео Дармианни (ҳозирда – «Манчестер Юнайтед» футболчиси), ёки Данилони («Порту»; ҳозир – «Реал» футболчиси) Филипп Ламни майдон марказига ўтказилиши муносабати билан унинг ўрнини эгаллаши учун сотиб олишни хоҳлаганди.

Аммо «Бавария» раҳбарияти «Ювентус» марказий яримҳимоячиси Артуро Видални сотиб олишга қарор қилганди. Бундан ташқари, Гвардиола Тони Крооснинг «Реал»га сотилишига мутлақо қарши бўлган.