Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Покистоннинг Лаҳор шаҳрига режадан ташқари ташриф билан борди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, у сафари вақтида Покистон бош вазири Навоз Шариф билан учрашув ўтказишни режалаштирган.

Бу Ҳиндистон ҳукумати раҳбарининг кейинги 10 йилдан ортиқ вақт ичида Покистонга илк марта келиши бўлди.

Маҳаллий телеканаллар хабарига кўра, Модини аэропортда Навоз Шарифнинг шахсан ўзи кутиб олган.