Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал Жафарийнинг маълум қилишича, агар Туркия мамлакат ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқмаса, Ироқ томонидан ҳар қандай қонуний чорага қадам ташланади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Биз ҳозирча таҳдид қилмаяпмиз. Аммо бизнинг хавфсизлигимиз ва яхлитлигимизга таҳдид солиниши давом этадиган бўлса, биз бунга қарши қонуний тарзда жавоб қайтарамиз”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, бундай оғир вазиятда “ҳар қандай вариант кўрилиши” мумкин.