Суриядаги ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган дўстига 350 доллар қарз берган красноярсклик суд олдида жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда Красноярск ўлкаси прокуратураси сайтида маълум қилинди.

Тергов версиясига кўра, Шаманаев С.В. исмли айбланувчининг дўсти 2013 йил кузида ундан пулни олиб, уни Туркияга бориш учун ишлатган. У Туркиядан Сурияга ўтиб, у ерда Сурия ҳукуматига қарши кучлар томонида жанг қилиш мақсадида ноқонуний қуролланган тузилмалар сафига қўшилган.
Айбланувчининг уйи тинтув қилинганда унинг уйида гёҳванд моддалар аниқланган. Унга нисбатан “Террорчиликни молиялаштириш” ва “Катта миқдорда гёҳванд моддаларни ноқонуний сотиб олиш ва сақлаш” моддалари бўйича жиноий қўзғатилди.

Айбланувчи 5 йилдан 10 йилгача колонияда озодликдан маҳрум этилиш ва 500 минг рубль жарима тўлаш жазосига маҳкум қилиниши мумкин. Ушбу жиноий иш Москва округи ҳарбий судига топширилди.
Айбланувчининг Сурияга кетган дўстига нисбатан “Ноқонуний халқаро тузилмада иштирок этиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. У халқаро қидирувга берилган.