Италияда бир неча йил давомида кокаинли чой бемалол сотилгани аниқланди

Жаҳон 25 Декабрь 2015 2420

Италия дўконларида бир неча йил давомида кокаинли чой бемалол сотилгани аниқланди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

Бу ҳақда автобус ҳайдовчиси туфайли маълум бўлди. Ҳайдовчи йўналишга чиқишдан аввал ўтадиган оддий тиббий синовлар унинг организмида гиёҳванд моддалар борлигини кўрсатди. Эркакнинг ўзи умуман гиёҳванд моддалар қабул қилмаганини, бироқ бундан аввал ўтли чой ичганини айтган. Шифокор тажриба тариқасида шу чойдан ичиб кўрган ва кокаин борлигига синов унда ҳам ижобий натижа берган.

Кокаинли чой сотилган дўкон ҳақида зудлик билан тегишли идораларга маълум қилинган. Полициячилар текширув давомида сотувчида бу бизнес билан шуғулланиш учун барча ҳужжатлар борлигини, чой эса қонуний йўл билан перуликдан сотиб олинганини аниқлашган. Барча чой партияси мусодара қилинди. Нашрнинг таъкидлашича, Перуда кокаин негизида тайёрланувчи бундай чой минг йиллар давомида истеъмол қилиниб келинади.

Аввалроқ Хитойда ресторан эгаси мижозларни жалб қилиш учун лағмонга афюн (опиум) қўшиши маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар