Америкалик юлдузли жуфтлик Ким Кардашьян ва Канье Уэст янги туғилган фарзандлари Сейнтнинг суратларини сотишдан бош тортди, деб хабар беради TMZ манбаси.

Умумий бойлиги 155 млн долларни ташкил қиладиган Кардашьян-Уэстлар оиласига бир қанча нашрлар боланинг сурати учун 2 ёки 2.5 млн доллар таклиф қилган.Аммо янги ота-она гўдак бегона кўзлардан асрашга қарор қилишган. Ҳаттоки Кардашьян оиласининг Янги йил суратида ҳам унинг расми йўқ эди.

Икки йил муқаддам Кардашьян ва Уэст ўша пайтда туғилган қизлари Нортнинг суратини 3.8 млн долларга сотишдан бош тортишган эди.