National Interest: Шимоли-Шарқий Осиё тиғ учида юрибди

Жаҳон 25 Декабрь 2015 12149

Ўз ичига Хитой, Япония, Шимолий ва Жанубий Кореяларни олувчи минтақада кутилмаганда уруш бошланиб кетиши мумкин, шу боис АҚШ бу давлатларда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қилиши лозим, деб ҳисоблайди National Interest колумнисти.

Мақола муаллифининг фикрига кўра, ихтилоф келтириб чиқарадиган бир қанча омиллар бор. Биринчи навбатда Хитой ва Япония манфаатларининг тўқнаш келиши кутилмоқда; ушбу давлатлар яқин орада иттифоқчи бўлиши бирор бир эксперт томонидан башорат қилинмаяпти. Айни пайтда Япония АҚШ билан биргаликда минтақавий хавфсизликни таъминламоқда, бу эса Шарқий Осиёда етакчиликка даъво қилаётган ХХРга ёқмайди.
Жанубий Хитой денгизи ҳам мана шундай қайноқ нуқталардан бири бўлиб турибди. Сув ҳудудлари атрофидаги баҳслар ҳам тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Рақобат аллақачон бошланиб кетган, айрим давлатлар кучларини намойиш қилиш йўли билан баҳсда ютиб чиқишга интилмоқда.

Ниҳоят, учинчи хавфли омил КХДРдир. Ким Чен Иннинг хатти-ҳаракатлари бутун дунёнинг норозилигига сабаб бўлаётганига қарамай, мақола муаллифининг фикрича, айнан унинг қулаши мамлакатда ва бутун минтақада узоқ йиллик ҳарбий тўқнашув ва ихтилофларга олиб келиши мумкин. Бу биринчи ўринда Жанубий Кореяга таъсир ўтказади. Шу боис Сеул Пхеньяндаги режимни сақлаб қолишга интилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар