“Оила даврасида” газетасининг навбатдаги сонида бозорларда сотилаётган нон маҳсулотлари гигиена қоидаларига мос бўлмаган шароитларда сақланиши танқид остига олинди.

“Бозорлардаги нонфурушларнинг саватлари, қутилари ва болалар аравачаларидаги нонлар устига кир-чир мато, (уларни дастурхон дейишга тил бормайди) увадаси чиққан кўрпача ёки эски адёл ёпилган бўлади”, - деб таъкидлайди мақола муаллифи.

Шунингдек, у “нон михлаб қўйиш” одатини ҳам эслаб ўтди: “Нонфурушларнинг ғашни келтирадиган яна бир қилиғи бор. Улар уйлари олдидаги чанг-тўзон кўтарилиб турадиган катта кўча бўйидаги стул ёки курсига нонни михлаб ёки шундоқ ташлаб қўяверишади. Бу уларнинг “жонли реклама”си бўлса керак”.