ОАВ: Номи — гўшт, ўзи — суяк

Жамият 25 Декабрь 2015 16655

Бугунги кунда гўшт маҳсулотлари сотилишида қассоблар ва сотувчилар йўл қўяётган айблар “Оила даврасида” нашри ёритилди.
“Бозорга тушиб, гўштларни бир-бир кўздан кечирасиз... Ўзингиз хоҳлаган бўлакни кўрсатсангиз, сотувчи уни тарози палласига қўяди. Шу пайтда муштдеккина суяк ҳам яшин тезлигида тарози палласидан жой олади.

Сотувчидан бунга изоҳ сўрасангиз, «Ака, мол суяксиз бўлмайди-ку! Ҳамма жойда шунақа», деган мужмал гап билан қутулади. Харидор эса бу муаммога қандай ечим топишни билмай, боши қотади”, - деб ёзади муаллиф.

Аслида бу ўринда сотувчи билан харидор орасидаги муомалада қай бири ҳақ? Бу масала қай тартибда ҳал этилади? Уни тартибга солувчи бирон меъёрий ҳужжат борми?
Гўшт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи айрим шохобчаларда гўшт таркибидаги суяк ажратиб олинади ҳамда лаҳм гўшт ва суяк алоҳида-алоҳида нархларда сотилади.

Масалан, шу кунларда лаҳм гўшт 35 минг, ундан ажратиб олинган суяк эса 6 минг сўмгача савдога чиқарилмоқда. Оддий суякли гўштнинг нархи эса 25-30 минг сўм атрофида.
Бозорларда эса вазият сал бошқачароқ. Айрим сотувчилар қоқ суякни ўзини суяги меъёрида бўлган гўштга ҳам қўшиб сотишади. Лаҳм гўшт 30-32 минг сўм, ҳар қандай гўштга суяк қўшиб сотиш эса 25-28 минг сўм.

Бунда гўштга қўшиб бериладиган қоқ суякнинг миқдори 100-250 граммгача бўлиши мумкин.Шу тариқа, бозорда бир килограмм гўштнинг ўртача нархи 30 минг. Бир килограмм қоқ суякнинг нархи эса 3 минг сўм. Қоқ суяк қўшиб тортиб берилган 1 килограмм гўшт маҳсулотининг нархи 27 минг сўм.

Унинг таркибидаги қоқ суякнинг миқдори 150 грамм. 1 килограмми 27 минг сўм бўлган гўштнинг 850 грамми 22 минг 950 сўм. 150 грамм суяк эса 450 сўм. Жами 23 минг 400 сўм. Агар ўша 150 грамм суякни ҳам гўшт нархида ҳисобласак, 4050 сўмни ташкил қилади.

“Демак, харидор сотувчининг 23 400 сўмлик маҳсулоти учун 27 минг сўм пул тўлаяпти. Нега? Ўртадаги фарқ (3600 сўм) қаёққа кетяпти?”, - деб ёзади муаллиф.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар