Ўзбекистоннинг йўл қурилиш корхоналари 38 та янги йўл-қурилиш комплексларига эга бўлади. Бу ҳақда Республика йўл жамғармасига таянган ҳолда Uzbekistan Today нашри ёзмоқда.

Айтилишича, ушбу комплексларни харид қилиш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Улар турли кўчма асфальт-бетон заводларидан иборат бўлиб, улардаги йўл-қурилиш техника бирликларининг умумий сони 1.5 минг донадан ошади.

Булардан ташқари, яқин йилларда 993 дона йўл-қурилиш техникаси бирликлари сотиб олинади. Ҳозирча нархлар ва етказиб бериш муддати ҳақида аниқ маълумот йўқ, негаки тендер савдолари энди ўтказилади.