“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси россиялик ҳамкорларига Ил 114-100 самолётлари учун учувчилар тайёрлашда ёрдам беришга тайёр.

Бу ҳақда компания бош директори Валерий Тянга таянган ҳолда Uzbekistan Today нашри хабар бермоқда.Россияда Чкалов номидаги Тошкент авиасозлик заводида ишлаб чиқилган Ил-114 самолётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон авиакомпанияси ушбу турдаги самолётлардан фойдаланаётган ягона авиаташувчидир. Айнан шу боис икки ўртада ҳамкорлик йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.