Ўзбекистонда сульфат кислота ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилади

Ўзбекистон 25 Декабрь 2015 3000

Олмалиқдаги “Аммофос-Максам” кимё заводи 2019 йилнинг охиригача сульфат кислота ишлаб чиқарувчи янги корхона қурилишини охиригача етказишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди корхонадаги манба Sputnik мухбирига.

Манбанинг айтишича, завод бу лойиҳани амалга ошириш учун учта йирик хорижий компания: Германиянинг LRC, Италиянинг Desmet Ballestra ва Финляндиянинг Outotec компанияси билан ҳамфикрлик келишувини имзолади.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 105 млн долларни ташкил қилади, ундан 60 млн доллари хорижий инвесторлар томонидан ажратилади. 2016 йилнинг 1-чорагида хорижий компаниялар лойиҳанинг технологик ташкил этувчиси ва қиймати бўйича таклифларини тақдим қиладилар.

Янги корхонанинг қуввати йилига 650 минг тонна сульфат кислотани ташкил қилади. Бу корхонанинг ишга туширилиши бугунги кунда эскириб қолган, 1981 йилда қурилган амалдаги мажмуани фойдаланишдан чиқаришга имкон беради.

2008 йилда “Аммофос-Максам” заводининг 49 фоиз акцияси Испаниянинг Maxam Corp компанияси томонидан сотиб олинган, у заводнинг модернизацияси учун камида 30 млн доллар инвестиция қилишни ўз зиммасига олган. Завод маҳсулотининг асосий импортчилари Хитой, Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар