Ўзбекистоннинг интернет амалдорлари паст тезлик ва юқори нархларга қарши курашмоқда

Жамият 25 Декабрь 2015 4675

Ўзбекистонда юқори тезликдаги интернетни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган янги режа 2019 йилга қадар тезкор компьютер тармоқларининг бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ўрнатилишини назарда тутади. Бундан ташқари, ҳукуматнинг мутасадди шахслари тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрсатилган муддатга қадар интернет тезлигини 20 баробарга оширишни кўзламоқда.

Бу режани амалга ошириш учун бюджетдан 883 млн доллар ёки 2.5 трлн сўм ажратилади. Биринчи навбат оптик толали тармоқлар ва 4G технологиясини ривожлантириш кўзда тутилмоқда.Бу ўзгаришларга Ўзбекистон аҳолисининг борган сайин кўпроқ қисми интернетдан фойдаланаётгани туфайли эҳтиёж сезилмоқда.

“2000 йилда мамлакатда фақат 7.5 минг киши тармоқдан фойдалана олар эди, - дейди ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вакили Шерзод Хўжаев. – 2015 йил сентябрида эса фойдаланувчиларнинг сони 12 млн кишидан ортди”.

Унинг таъкидлашича, идора паст тезлик ва юқори нархларга қарши курашмоқда.
“Ўзбекистонлик фойдаланувчилар одатда 1 ёки 2 Мбит/секунд тезликка эга тариф режаларини танлайди, - деди Тошкентдаги провайдерлардан бирининг менежери Сергей Тен. – Бу жаҳон талабларига кўра анча паст”.

Бундай интернетнинг нархи ойига ўртача 140 минг сўмни ташкил қилади. Бундан каттароқ тезликка эга интернетга уланиш учун эса янада кўпроқ пул тўлаш керак бўлади.
“Лимитсиз уланиш жуда қиммат туради, - дейди тошкентлик фойдаланувчилардан бири. – Бу ойига 300-500 минг сўм деганидир”.

Кўпроқ янгиликлар