Пеле: Менга қийин эди. Мессига эса осон, унинг рақобатчилари йўқ

Спорт 25 Декабрь 2015 3265

Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле аргентиналик Лионель Мессини замонавий футболнинг энг яхши ўйинчиси эканини таъкидлаб ўтди.

«Мен ҳар доим гапириб келганман, Месси – охирги ўн йилликнинг энг футболчиси. Ҳозир унинг тенги йўқ. Олдин Криштиану Роналду унга тенглашиши мумкин эди.

Шунга қарамай, Месси бош билан яхши ўйнай олмайди, ўнг оёғига қараганда чап оёғини кўп ишлатади. Аммо барибир у бошқаларга қараганда кучлироқ бўлиб қолаверади.

Ҳозир Марадона билан боғлиқ вазият такрорланмоқда. Мессининг омади келгани уни ҳеч ким билан солиштиришмайди. Мени эса Беккенбауэр, Сократес ва Дирсеу Лопес билан солиштиришарди», – дейди Пеле.

Кўпроқ янгиликлар