Путин миллиардерларни мақтади

Жаҳон 25 Декабрь 2015 16018

24 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин йирик бизнес вакиллари билан йиллик учрашув ўтказди. У компанияларнинг инқироз пайтидаги стратегиялари таҳсинга сазовор бўлганини қайд этиб, назорат органларини тартибга солишга ваъда берди.

Тадбирда 50га яқин тижоратчилар ва давлат компаниялари раҳбарлари ташриф буюрди. Улар орасида Владимир Потанин, Олег Дерипаска, Виктор Вексельберг сингари бизнесменлар, давлат корхоналаридан эса “Газпром” раҳбари Алексей Миллер, “Роснефть” раҳбари Игорь Сечинлар бор эди. Шунингдек, “Касперский лабораторияси” бош директори Евгений Касперский ҳамда “Группа “Илим” директорлар кенгаши раиси Захар Смушкинлар ҳам тадбирда иштирок этди.

Учрашув Москва вақти билан соат 18:00га мўлжалланган эди, лекин Путин яна бизнесменларни кутишга мажбур қилди: Ҳиндистон делегацияси билан учрашувда икки соатга ушланиб қолди.

Путин Янги йил билан барча иштирокчиларни табриклади, сўнг мамлакат иқтисодиётидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди. Давлат раҳбари йирик бизнес вакиллари масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилаётганини таъкидлаб ўтди ҳамда уларга миннатдорчилик билдирди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20033 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23575 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12063 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13010 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42222 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53449 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48020 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 0 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
Кўпроқ янгиликлар