Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг миллат етакчиси эканлигини 24 декабрь куни берган матбуот анжумани чоғида билди.

Журналистлардан бири унга шундай мурожаат қилганида Атамбаев ҳайрон бўлиб, “сиз бирор-бир хорижийдансиз, деб ўйлабман”, - деди. Шундан сўнг қизнинг саволига жавоб бера бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 24 декабрь куни Алмазбек Атамбаев йил якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди. Унда тўпланган кўплаб журналистларнинг саволларига жавоб берди.