Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев миллий хавфсизлик қўмитасининг янги раисини таништирди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизматининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар қилинди.

Ушбу лавозимга генерал-лейтенант Владимир Жумақанов тайинланди.

Илгари қўмитага Нуртай Абиқаев бошчилик қилаётган эди. Жумақанов унинг биринчи ўринбосари эди.