Роскомнадзор интернет ОАВ назорат тизимини ишга туширди

Жаҳон 25 Декабрь 2015 1350

Россиянинг олий назорат органи (Роскомнадзор) синов тартибида мамлакатнинг 19 минтақасида интернет ОАВнинг контентини тўплаш ва таҳлил қилиш тизимини ишга туширди. Бу ҳақда 25 декабрь куни “Известия” газетаси идора раҳбари Александр Жаровга таянган ҳолда маълумот берди.

“Таҳлилий асос Бош радиочастота марказидадир. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони камида икки баробарга кўпайди”, - деди Роскомнадзор раҳбари.
Унинг сўзларига қараганда, тизим сайтларда жойлаштирилган матнларнинг қонунларга мувофиқлигини текширади. Форумлардаги пост ва изоҳлар ҳам таҳлил объектига киради. Текширувга мультимедиа файлларининг таърифлари ҳам жалб қилинади.

Агарда уларнинг таърифида шубҳали жиҳатлар қайд этилса, файллар Роскомнадзорга йўлланади.Жаров берган маълумотга қараганда, тизимни жорий қилиш 2016 йил охиригача давом этади. Ҳозирча қоидабузарлар жазога имкон қадар тортилмайди, бунинг ўрнига улар нуқсонларни тўғирлашга чорланади.
“Бу бутун РФ ҳудудида ОАВ сифатининг ошишига хизмат қилади деб ишонаман”, - хулоса қилди Жаров.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар