Россия Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш корхоналарига 10 йил давомида йилига 10 млн тоннадан нефть етказиб беради, деб хабар бермоқда Россия президенти Владимир Путинга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

“Роснефть” ва Esser гуруҳи ўртасидаги келишувга кўра, Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш корхоналарига 10 йил давомида йилига 10 млн тоннадан нефть етказиб бериш режалаштирилмоқда”, деб айтди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув натижаларига кўра Путин.