24 декабрь куни давомида Россия ҳарбий самолётлари Сурия ҳудудида жангариларнинг объектларига 189та зарба йўллади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатмоқда.

"Фақат бир куннинг ўзида жангариларнинг базалари бўйлаб 189та зарба берилди. Шундан 142таси олдиндан режалаштирилган ҳолда амалга оширилди, қолганлари эса вазиятдан келиб чиққан ҳолда йўлланди", дея маълумот берган Россия Бош штаби раҳбари Сергей Рудской.

Бундан ташқари, Рудской октябрь ойидан буён Сурия осмони бўйлаб 5 минг мартадан ортиқ ҳарбий учишларни амалга оширгани ҳақида айтган.