Россия Ироқдан Туркияга нефть контрабанда қилиш пунктини аниқлади

Жаҳон 25 Декабрь 2015 10863

Россия разведкаси Туркия ва Ироқ чегарасидаги Захо туманининг назорат ўтказиш пунктидан ўтган 12 мингта нефть ташувчи машиналарни қайд қилди. Бу ҳақда РФ қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Сергей Рудской маълумот берди.

“Суратга олиш пайтида Захо ҳудудида Туркия-Ироқ чегарасининг икки томонида 11 775 бензин ташувчи машиналар турган эди. Шулардан 4 530таси Туркия ҳудудида, 7 245таси Ироқда”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

Рудскойнинг ишонишича, шу ҳудуд орқали Сурия ва Ироқда ИШИД одамлари томонидан қазиб олинаётган нефть Туркияга олиб чиқилади.
Бу борада Туркия ҳозирча бирор расмий баёнот бермади.

Кўпроқ янгиликлар