Россия Марказий банки валюта алмаштиришни қаттиққўллаштирди

Жаҳон 25 Декабрь 2015 9844

Россия Марказий банки валюта айирбошлаш қоидаларини қаттиққўллаштирди. Эндиликда валюта айирбошлаш бўйича операциялар агарда сумма 15 минг рублдан кўпроқни ташкил қилса, соддалаштирилган тартибда эмас, балки мижознинг шахсини тўлиқ ўрнатиш билан амалга оширилади. Бу ҳақда Россия Марказий банкининг қарорида айтилмоқда.

Энди операцияни амалга ошириш учун мижоз паспортни тақдим қилишдан ташқари, сўровномани тўлдириб, тўлиқ идентификациядан ўтиши керак.

Сўровномада фамилия, исми, отасининг исми, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари, яшаш манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар бўлса) ҳамда “кредит ташкилоти ихтиёрига кўра бошқа маълумотларни” кўрсатиши керак бўлади.

Ушбу қоидалар 28 декабрдан кучга киради.

Амалдаги қонунларга кўра, пул воситалари билан операциялар агар уларнинг миқдори 15 минг рублдан ёки хорижий валютада 15 минг рублга тенг бўлган миқдордан ошмаса, мижознинг шахсини ўрнатмасдан амалга оширилиши керак.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар