2016 йилда Россия миллий валютасининг курси тушишда давом этади. Бу ҳақда Сбербанк раҳбари Герман Греф “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Айтиш мумкинки, яқин ойларда нефть нархи плюс-минус 10 фоиз атрофида ўзгариб туради”, - деди у.

У нефть нархи АҚШ федерал захира тизимининг сиёсатига боғлиқ эканлигини тан олди.
“Унинг сиёсати эса қаттиқлашиб боради, - сўзида давом этди иқтисодиётчи. – Бу дегани, энг йирик дериватив бозор бўлмиш нефть бозоридан доллар кета бошлайди. Бу дегани, монетар ҳолат нуқтаи назаридан нефть нархи тушиши керак, бу мутлақ корреляциядир ва ўз-ўзидан рубль курси ҳам тушиб боради”.

25 декабрь ҳолатига кўра биржада 1 доллар 70.33 рублга, 1 евро 77.02 рублга тенг. Расмий курслар, тегишлича, 69.52 ва 76.04 рубль. Brent нефтининг бир баррели 37.92 долларга сотилмоқда.