"Барселона" клубининг камерунлик собиқ ҳужумчиси Самюэль Это′О каталонияликларнинг бразлиялик ёш ҳужумчиси Неймарнинг ўйини ривожланиб бораётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Неймарнинг потенциали жуда юқори. Месси ва Роналдунинг даври тугагач, унинг даври бошланади.

Аммо у шуни унутмаслиги керакки, бу ҳолатда унга кўп нарса боғлиқ бўлиб қолади. У ўзидаги талантни ривожлантиришда давом этиши ва ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги керак.

Неймар ҳали 24 ёшда. Мен ундан 10 ёшга каттаман, аммо у ҳозирданоқ Бразилия терма жамоасининг етакчиси ҳисобланади.

Менимча, Неймар ўз иқтидорига таяниб ҳатто 35 ёшли футболчиларга ҳам футболдан сабоқ бера олади", - дейди Самюэль Это′О.