Германия Ташқи ишлари вазири Франк Вальтер Штайнмайер Бундесвернинг Сурияда ер усти ҳарбий амалиётлари ўтказишини истисно қилди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Бу ҳақда у Funke Mediengruppe ноширлик уйининг минтақавий нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Шунингдек, у ИШИДга қарши курашда Саудия Арабистони ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтган.

Бундан аввалроқ эса Германия разведка хизмати Сурия президенти Башар Асад махсус хизматлари билан ИШИД жангарилари ҳақидаги маълумотларни алмашиш борасида ҳамкорлик олиб боришни бошлагани ҳақида ҳабар қилинган эди.