STV: Самарқанд кўчаларидан бирининг аҳолисига 4 йилдан буён газ таъминоти ваъда қилинади

Жамият 25 Декабрь 2015 3571

Самарқанд шаҳрининг Чашма маҳалласида жойлашган Инқилоб кўчаси фуқаролари ўз газ таъминотининг йўқлиги юзасидан норозиликларини билдирмоқда. STV телеканали тақдим этган маълумотларга қараганда, бир неча йилдан буён шаҳар расмийлари бу муаммони ҳал қилишга ваъда беришади, аммо бу борада амалий қадамлар ҳануз ташлангани йўқ.

2011 йилда кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар вилоят ва шаҳар газ таъминоти идораларига, Самарқанд вилоят прокуратурасига мурожаат қилишган ҳамда шаҳар ҳокими Акбар Шукуровнинг 2015 йил 28 июнида газ қувурининг ўтказилиши тўғрисида буйруқ чиқаришига эришишган.

Шунингдек, уларнинг шикоят хатлари “Правда Востока” ва “Самаркандский вестник” газеталарида чоп этилган. Лекин бу чораларнинг ҳеч бири муаммонинг ҳал бўлишига олиб келмаган.
Маҳалла раиси Гулсара Жўрақулованинг ташаббуси билан фуқаролар “Марказгазтаъминот” корхонасига аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида мурожаатнома йўллаган.

2015 йилнинг 20 июлида маҳалла фуқароларининг илтимосига биноан “Марказгазтаъминот” УК ходимлари 350 м газ қувури ўтказишган. Август ойида монтаж ишлари якунланганига қарамай, STV’га 14 декабрь куни келиб тушган шикоят хатига қараганда, қувур орқали маҳаллага газ юборилмаяпти.

Телеканал ходимларининг шаҳар газ таъминоти хизматига йўллаган мурожаатларига жавобан барча маҳаллалар бирдай газ билан таъминланиши маълум қилинган. Бошқа бирор маънили тушунтириш берилмаган.

видеони mover.uz сайти орқали томоша қлишингиз мумкин

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар