Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга Миллат пешвоси унвонини бериш тўғрисидаги қонунни давлат раҳбарининг ўзи имзолади. Қонун Мажлиси Олийнинг қуйи палатаси – Мажлиси Намояндагон тарафидан бир овоздан тасдиқланган эди.

“Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ушбу унвонни олган мамлакат президентига иммунитет ва алоҳида мақом кафолатланган. Унинг номи билан аталган музей, архив ва кутубхоналар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Қонунга берилган изоҳда таъкидланишича, ушбу ҳужжатни тайёрлашда парламентарийлар АҚШ, Қозоғистон ва Европанинг илғор тажрибасидан фойдаланган.