Тожикистонда 15 боланинг онаси 47 ёшида яна ҳомиладор бўлди

Жамият 25 Декабрь 2015 17512

Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида 15 фарзанднинг онаси бўлган 47 ёшли Нурбиби Мансурова истиқомат қилади. У айни вақтда ўн олтинчи фарзандига ҳомиладор.

Маълум бўлишича, бу аёл ўзи туққан 24 фарзанднинг 9 нафарини қабрга қўйишга мажбур бўлган.

Унинг 4 нафар қизи турмушга чиқиб улгурган ва бу онанинг айни вақтда 9 набираси ҳам бор. Ҳозирда бу оилада яна 11 нафар фарзанд ота-онаси билан яшамоқда. Улар навбатдаги укалари ёки сингилларини интизорлик билан кутишмоқда.

"Йилдан йилга болаларимнинг исмини адаштириб қўядиган бўлдим. Бир сафар Лолани чақирсам, у кулиб, "менинг исмим, Сарвиноз" дедию, айтилган ишни бажара кетди. У бундан асло хафа бўлгани йўқ", дея эслайди она.

Нурбиби ая 14 ёшида узатилган. Уни мактаб хонасидан олиб кетишган ва ўша куни кечаси унинг ўқитувчилари ва синфдошлари тўй зиёфатига боришган. Шундан кейин қишлоқда яшовчи бу аёл тинмасдан туға бошлаган. Баъзида у йилига 2 марта туққан, биринчисини йил бошида, иккинчисини йил охирида. Тўлғоқни гоҳ онаси, гоҳ қайнонаси, гоҳ эри ва ҳатто катта қизи ҳам қабул қилган. У шу вақтгача шаҳар туғруқхонасига бир марта ҳам бормаган. У ҳозирда ҳам соғлигидан шикоят қилмайди.

"Мен тўртинчи фарзандимни дунёга келтирганимдан кейин шифокорлар келишди ва менга ҳомиладорликка қарши дори бериб, укол ҳам қилишди. Лекин бу фойда бермади ва мен яна ҳомиладор бўлавердим. Шифокорлар ундан кейин ҳам менга бир неча марта ҳомиладорликдан сақловчи уколлар юборишди, лекин ҳеч қайсисидан фойда бўлмади. Ёки дорилар сифатсиз бўлган, ёки худонинг иродаси шундай", дейди бу аёл.

Бу кўп фарзандли оилани боқиш монтёр бўлиб ишлайдиган отанинг зиммасида. Қурбонали исмли бу одам ҳозирда 52 ёшга чиққан. У 1986 йилда ҳарбий хизматдан қайтиб келиши биланоқ ота-онаси уйлантириб қўйишган. У армияда хизмат қилиб юрганида унга келин топишган. Нурбибининг уйига совчиларнинг катта гуруҳи ташриф буюрган. Айтишларича, ўтган вақт давомида бу жуфтлик бирон марта ҳам жанжаллашишмаган.

Қурбонали 250 сомони маош олади (37 доллар). Бу пул болаларнинг емагига ҳам етмайди. Шунинг учун, унга Нурбиби бозорда овқат сотиш орқали пул топиб ёрдам беради. Бу оила ёрдамга муҳтож шароитда яшайди, лекин ҳукумат бунга эътиборсиз қараб келмоқда.

"Вилоят амалдорлари фақат бир марта, 20 йил олдин ёрдам беришган. Яъни давлат томонидан бизга мана шу уй берилган. Биз кейинчалик ўзимиз хўжалик ташкил қилдик, сигир, қўй ва товуқлар боқдик. Лекин иқтисодий инқироз вақти келиб, уларнинг кўпчилигини сотишимизга тўғри келди. Ўтган ёзда эса охиргиларини ва совуткични ҳам сотдик", дея эслайди Нурбиби.

Маълум бўлишича, овқатланиш маҳалида столга аввал фарзандлар ўтиришади. Уларни тўйдиришгач, эр-хотин улардан қолган таомларни истеъмол қилишади.

"Болаларимиз билан фахрланамиз. Катталари кичикларига дарс қилишда ёрдамлашади. Бизга эса уй ишларида дастёрлик қилишади. Ягона муаммо улар қишда иссиқ кийим етишмаслиги туфайли мактабга бора олишмайди. Мен бундай вақтда қайси фарзандим мактабга бора олмаслиги ҳақида огоҳлантириб, вақтинча уйда қолиб, ўқиши ҳақида айтиб келаман. Ўқитувчилар болаларимизнинг хулқидан ҳам, фанларни ўзлаштиришидан ҳам шикоят қилишмаган", дейди она.

Болалар ўқишни олийгоҳларда давом эттиришни исташади. Аммо уларнинг ўқиши учун пул йўқ. Ўғиллардан каттаси Россияга ишлаш учун бормоқчи, лекин унинг йўлига чипта учун ҳам пул топилмайди.

"Бизга қариндошларимиз ёрдам бериб туришади. Қўшнилар ҳам. Ҳатто бегоналар ҳам. Бир марта бозордаги сотувчи 2 кичик фарзандим учун иссиқ кийимлар ва оёқ кийимлар берди. Бизнинг катта оиламиз ҳақида кўпчилик билади", дейди у.

Журналистлар бу оила ҳақида кўплаб мақолалар ёзишган, кўрсатувлар тайёрлашган. Ҳатто қўшни республикалардан келишади. Миллий телеканалларда байрам кунлари бу оила ҳаётидан репортажлар уюштирилади.

Лекин ҳукумат бу оиланинг тақдирига бефарқлик билан қарашда давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар