Туркиядан Қирғизистонга қалбаки 100 минг доллар олиб ўтилгани ҳолати аниқланди

Жаҳон 25 Декабрь 2015 3755

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг аксилкоррупцион хизмати томонидан Туркиядан мамлакатга қалбаки АҚШ долларларининг келиши ва тарқатилиши канали аниқланди ва бартараф этилди. Бу ҳақда КирТАГ ахборот агентлиги маълум қилди.

“Ноябрь бошида Қирғизистонга Истамбул-Бишкек чартер рейси орқали номаълум шахслар томонидан 100 мингга яқин қалбаки доллар олиб ўтилган. Бу миқдордан 45 минг долларини Бишкекда яшовчи шахс олган, у ўз навбатида бу пулларни ўз танишларига тарқатиш ва алмаштириш учун берган”, дейилмоқда хабарда.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қалбаки пулларни тарқатиш билан шуғулланган Қирғизистоннинг 8 фуқаросидан иборат жиноий тўда аниқланган. Бу жиноий тўда таркибига бир нафар амалдаги ва 2 нафар собиқ милиция ходими ҳам кирган. Уларнинг яшаш жойлари бўйича қалбаки пулларнинг қолган қисми аниқланган. Жиноятчилардан 40 минг доллардан кўпроқ қалбаки пул мусодара қилинган.

Таъкидланишича, қалбаки долларлар барча ҳимоя даражалари қўлланган ҳолда юқори сифатда тайёрланган.Ушбу жиноят юзасидан Қирғизистон жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар