2015 йилда Туркманистонда гўшт етказиш 2 баробарга кўпайди. Бу ҳақда 22 декабрь куни Туркманистон давлат ахборот агентлиги Давлат чорвачилик бирлашмасига таянган ҳолда маълумот берди.

Январдан ноябргача бўлган даврда 14 299 тонна гўшт етказиб берилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 217 фоизни ташкил қилади. Шунингдек, сут маҳсулотларининг ҳажми ҳам 5.7 фоизга ортган.