Украина Олий радаси Халқаро валюта жамғармаси шартлари ҳисобга олиниб тузилган бюджетни қабул қилди

Иқтисодиёт 25 Декабрь 2015 1504

Украина Олий радаси 24 декабрда Халқаро валюта жамғармаси шартлари ҳисобга олиниб тузилган, 2016 йил учун давлат бюджетини қабул қилди. Ҳужжатни талаб қилинадиган минимал 226 овозда 263 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “112” телеканали маълум қилди.

Бюджет ЯИМнинг 3,7 фоиз даражасидаги камомад билан тасдиқланган, 2016 йилда даромадлар 595,1 млрд гривнани (жорий курс билан 25,9 млрд доллар), харажатлар эса 684,5 млрд гривнани (29,9 млрд доллар) ташкил қилиши белгиланган. Инфляция даражаси 12 фоиз даражасида бўлиши, ЯИМ ўсиши 2 фоиз ўсиши прогноз қилинмоқда. Гривнанинг йиллик ўртача курси бир доллар учун 24,1 гривна қилиб ўрнатилган.

Давлат бюджети ХВЖнинг тавсияларига кўра янги ишланган солиқ кодексига асосланиб тузилди. Янги киритилган ўзгаришларга кўра, агар пенсия 3 минимал маошдан ошса, пенсияга 15 фоизлик солиқ солинади. Жисмоний шахслардан даромад солиғи 18 фоиз (аввал даромад миқдоридан келиб чиқиб 15-20 фоиз бўлган), ягона ижтимоий бадал 22 фоиз (иш берувчи меҳнат ҳақи жамғармасига тўлайди, аввал 41 фоиз бўлган) қилиб белгиланди.

Аввалроқ АҚШ молия вазири Жейкоб Лью Украина бош вазири Арсений Яценюк билан телефон суҳбатида Киев 2016 йил учун бюджетни қабул қилиши кераклигини айтганди. Лью акс ҳолда Украинага кўрсатиладиган халқаро молиявий кўмак тўхтатилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар