Украина Вазирлар маҳкамаси 2016 йил учун давлат бюджетини тасдиқлади

Иқтисодиёт 25 Декабрь 2015 1738

Украина Вазирлар маҳкамаси 2016 йил учун давлат бюджетини тасдиқлади, ҳужжат Олий радага овоз бериш учун киритилди. Бу ҳақда Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Айварас Абромавичус ўз твиттерида маълум қилди.

Аввалроқ Олий рада 2016 йил бюджети қабул қилингунгача 24 декабрда ишлаш қарорини қабул қилгани маълум қилинганди.

Украина бош вазири Арсений Яценюк Рада депутатлари ишининг самарадорлигига пичинг билан изоҳ бериб, агар улар бюджетни қабул қилишса, уларга Санта-Клаус ваъда қилди.

Кўпроқ янгиликлар