«Челси» бош мураббийи Гуус Хиддинк янги жамоаси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен ҳаммасини бошидан бошламоқчиман. Ҳозирча жамоа нима учун ёмон ўйин намойиш қилгани ҳақида аниқ фикр билдириш қийин.

Клубда ишлаб, ҳаммаси билан яқиндан танишиб чиққач, бирор нарса дейиш мумкин. Мен ўтган йилдан келиб чиқиб эмас, балки ўз ишим юзасидан хулоса чиқармоқчиман.

«Челси» футболчилари гранд клубда тўп сурадилар ва уларга яхши ҳақ тўлайдилар. Шундай экан, улар ҳам шунга яраша кучли иштиёқ билан ўйнашлари лозим. Менга иштиёқсиз футболчилар керак эмас», - дейди мураббий.