Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида ҳаракатланувчи “Жайш ал-Ислом” жангарилари ўзларининг ҳалок бўлган раҳбарлари ўрнига янги сардор танлашди. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканалида маълум қилинди.

Эндиликда гуруҳни Иссам Абу Ҳаммам ал-Бувейдани бошқаради. У Дамашқ яқинидаги Дума мавзесидан чиққан.

Гуруҳнинг аввалги йўлбошчиси Захран Аллуш 25 декабрь куни Суриянинг миллий кўнгилли аскарлари қўмондонлиги томонидан берилган авиазарбалар натижасида йўқ қилинганди.

Террорчилар аниқланган Отай қишлоғига 10 дан кўпроқ авиазарба берилган, оқибатда бир қатор гуруҳлар етакчилари йиғилиши бўлаётган бункер йўқ қилинган.

Бу зарба натижасида Аллуш билан биргаликда "Фейлак Рахман" гуруҳи етакчиси Абдул Носир Шомир ҳамда яна 6 нафар дала қўмондони ва ўнлаб жангарилар ҳам ҳалок бўлган. Шунингдек, 90 нафардан ортиқ жангари жароҳатланган.

Минглаб жангариларни бирлаштирган “Жайш ал-Ислом” асосан Дамашқнинг шарқий қисми яқинида, Жўбар, Дума ва Храст шаҳарларида жанг олиб боради. Аллуш бир неча марта видеомурожаат орқали чиқиш қилиб, Сурияни алавийлар ва шиалардан тозалашга чақирганди.