“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон ичидаги рейслар учун авиачипталарга онлайн-буюртма бериш ва сотиш хизматини ишга туширмоқда

Ўзбекистон 26 Декабрь 2015 3102

2016 йил 5 январдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон ичидаги маҳаллий рейслар учун авиачипталарга онлайн-буюртма бериш (онлайн-бронлаш) ва сотиш хизматини ишга туширмоқда. Энди, исталган вақтда уйдан ёки идорадан чиқмай туриб мустақил равишда авиачиптага буюртмани расмийлаштириш мумкин.

Онлайн-бронлаш жараёни оддий ва тушунарли қилиб ишланган. Бунинг учун www.uzairways.com манзили бўйича авиакомпания сайтига кирилади. Хизматга бош саҳифадаги “Чиптани сотиб олиш” тугмасини босиб ўтиш мумкин. Буюртмани муваффақиятли расмийлаштириш учун йўналиш ва санани, хизмат кўрсатиш синфини танлаш, тегишли маълумот – фамилия, исм-шариф, паспорт маълумотлари, алоқа учун контактлар – телефон рақами ва электрон почтани тақдим қилиш керак. Хизматга тўлов SMS-хабар бериш банк хизматига уланган UzCard пластик картаси орқали амалга оширилади.

Интернет орқали бронлаш ва тўлов муваффақиятли амалга оширилган бўлса, кўрсатилган электрон почта ва мобиль телефон рақамига сизнинг сафарингиз ҳақида тўлиқ маълумотга эга электрон билетнинг йўналиш нусхаси ва UzCard пластик картасидан пул олингани ҳақида SMS-хабар келади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтаётганда электрон авиачиптанинг нусхаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим қилиш кифоя қилади.

Интернет орқали авиачиптага буюртма бериш ва унга ҳақ тўлаш рейсдан камида 3 соатдан олдинроқ амалга оширилиши керак.

Ушбу хизматдан 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон резидентлари фойдалана оладилар.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар