20 минг ўзбекистонлик Россияга кўчиб бориш бўйича дастурда иштирок этмоқда

Жамият 26 Декабрь 2015 18796

2015 йилда 20 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияга кўчиб бориш бўйича дастурда қатнашишга ариза топширди, дея маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

“2015 йилда Россия элчихонасига кўчирилиш бўйича дастурда қатнашиш тўғрисидаги 8,3 минг ариза келиб тушди. Кўчиб ўтувчиларнинг умумий сони, оила аъзоларини қўшиб ҳисоблаганда, 20 минг нафарга яқин кишини ташкил этди”, - деди Тюрденев.

“Яна бир марта қайд этишни истардимки, биз ҳеч кимга ташвиқот ўтказмаяпмиз ва улкан ваъдаларни бермаяпмиз. Кўчиб ўтиш – кўнгилли равишда олиб бориладиган иш”, - дея таъкидлади элчи.

Россия Федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилда Россияга 150 минг нафар киши мамлакатга кўнгилли равишда кўчиб келиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар