Афғонистон шимоли-ғарбидаги масжидда портлаш содир бўлди

Жаҳон 26 Декабрь 2015 5540

Афғонистон шимоли-ғарбидаги масжидда рўй берган портлаш оқибатида 10 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Пажвак агентлиги.

Ҳодиса Баглан провинциясида содир бўлди. Портловчи қурилма масжид ичида одамлар ибодат қилаётган вақтда ҳаракатга келган.

Ҳужум бўйича жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олган йўқ. Бундан аввалги худди шундай теракт эса “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан амалга оширилган эди.

Кўпроқ янгиликлар